1 Феврал 2021 йил
796
Пешку туманида қиморхона аниқланди
Пешку туманида ўтказилган тезкор тадбирда, 2021 йил 16 январь куни туманнинг Туркистон маҳалласи Тегирмончи қишлоғида яшовчи, 1973 йилда туғилган И.Ж. исмли шахс ўзининг яшаш хонадонида таваккалчиликка асосланган қимор ўйинини ташкиллаштириб, ўйинга фуқаролар Д.Б., Ў.Т., О.М. ва бошқа 16 нафар фуқароларни жалб қилиб, эвазига мазкур шахсларнинг ҳар биридан ўйинда қатнашиши учун 1000 (минг) сўмдан пул олиб, қимор ва тавакалчиликка асосланган “Бахтли воқеа” ўйинини ташкил қилиш жиноятини содир қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бўлими томонидан И.Ж. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 278-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.