9 Июл 2021 йил 638

Пешку туманида ижтимоий тармоқ орқали ўғрилик қилган шахс қўлга олинди.

Пешку тумани ИИБ томонидан берилган маълумотга кўра, 2021 йилнинг 19 июнь куни номаълум шахс туманнинг Қарақалпоқ маҳалласида яшовчи, 1958 йилда туғилган, оилавий поликлиника шифокори, С.А. нинг номидага “Микрокредит банк” АТБ томонидан расмийлаштириб берилган пластик картада мавжуд маблағларни яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, компьютер тизими орқали рухсатсиз кириб, картадан жами 2.227.600 сўм пулларни ечиб олиб, ўғрилик жиноятини содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, кечиктириб бўлмас махсус техник, тезкор тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Жиноят иши бўйича олиб борилган дастлабки тергов, махсус техник ҳамда тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида яшовчи, 2002 йилда туғилган вақтинча ишсиз А.Ш. исмли шахс содир қилганлиги аниқланган.

Жиноят ишида гумон қилинувчи А.Ш. билан олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, у ўзига тегишли “Самсунг Ж-6” русумли телефон аппаратига ўрнатилган сим картага “Сlick Evolution” мобил иловасини улаб, мазкур сим картага илгари “Сlick Evolution” мобил иловасини улаб фойдаланиб келган С.А. нинг номидаги “Микрокредит банк” АТБ томонидан берилган пластик картадан пулларни ечиб олганлиги фош этилган.

Ҳозирда ушбу шахснинг республикамизнинг бошқа ҳудудлари ҳамда  вилоятимизнинг қолган туманларида содир этилиб фош этилмасдан қолган шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech