19 Ноябр 2020 йил 434

Пешкў туманида мол ўғрилари қўлга тушди

Жорий йилнинг 8 ноябрь куни Бухоро вилояти Пешкў тумани Ички ишлар бўлимига туманнинг Туркистон МФЙ Обод турмуш қишлоғида яшовчи, 1974 йилда туғилган Э.Б. мурожаат қилиб, 7 ноябрь куни соат 18:30 дан 08 ноябрь куни соат 06:00 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, унга тегишли бўлган Туркистон маҳалласи чўл ҳудудида жойлашган қўй ва эчкилари сақланадиган қўрага ғайриқонуний равишда кириб, қаровсиз қолдирилган қўй ва эчкилари орасидан ҳар бирининг баҳоси 1.500.000 (бир миллион беш юз минг) сўмдан бўлган икки бош қўйларини яширин равишда талон-торож қилиб, унга жами 3.000.000 (уч миллион) сўм миқдорида моддий зарар етказганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Жиноят иши бўйича ўтказилган тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни, Ромитан тумани Қоқиштувон маҳалласида яшовчи, 2001 йилда туғилган Н.М. ва унинг ҳамқишлоғи 2002 йилда туғилган С.А.лар олдиндан жиноий тил бириктирган ҳолда содир этганликлари аниқланиб, улардан жабрланувчи Э.Б.га тегишли бўлган 2 бош қўйлар ашёвий далил сифатида холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаркатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech