5 Декабр 2020 йил 768

Пешкў туманида “Нортуя” ўғирлиги жинояти фош этилди

Ғиждувон тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сон Ички ишлар бўлимига туманнинг Кўкча маҳалласи Оғитма қишлоғида яшовчи, 1972 йилда туғилган якка тартибда ишловчи, М.Б.ариза билан мурожаат қилиб, Шофиркон туманига қарашли чўл ҳудудларидаги яйловда ўтлаб юрган туялари орасидан бир бош баҳоси 25.000.000 сўмлик туяси ўғирлаб кетилганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ва терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни жорий йилнинг 3 ноябрь куни тахминан соат 16:00 ларда Ромитан тумани Шўробод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1993 йилда туғилган якка тартибда ишловчи, И.У. исмли шахс содир қилганлиги ва ўғирлаб олинган туяни Пешкў туман “Муллахол” чўл ҳудудигача етаклаб олиб келиб, сўйиб гўштларини ўзлаштирганлиги Пешкў тумани Ички ишлар бўлими тезкор ходимлари томонидан аниқланди.

Ҳозирги кунда жиноят ишида гумон қилинувчи И.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech