19 Декабр 2020 йил 628

“Пиротехика” махсус тезкор профилктик тадбирлари давомида Бухоро вилоятида аниқланган ҳолатлар

Бухоро вилоятининг барча ҳудудларида ички ишлар органлари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда “Пиротехника” махсус тезкор профилактик тадбирлар уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.

Ўтказилган ана шундай тадбирлар давомида пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган бир нечта шахслар аниқланди.

Жумладан: Когон шаҳар Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда 2003 йилда туғилган, шаҳарнинг “Бунёдкор” маҳалласи М.Таробий кўчасида яшовчи, Ж.Ҳ. ўзига тегишли спорт сумкасида “Трения” ёзувли жами 100 (юз) қути, 6000 (олти минг) дона пиротехника воситаларини сотиш мақсадини кўзла ёнида олиб юрганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилди.

Худди шундай ўтказилган яна бир тадбир давомида, 2004 йилда Когон шаҳрида туғилган, шаҳарнинг “Хўжабарги” маҳалласида яшовчи, ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси, вояга етмаган М.О.нинг ёнидан “Трения” ёзувли жами 420 (тўрт юз йигирма) дона пиротехника воситаларини синфдош дўстларига сотиш мақсадида олиб келганлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилди.

Когон шаҳрида аниқланган учинчи ҳолатда, 2003 йилда туғилган “Хўжабарги” маҳалласида яшовчи, Р.Н. шаҳарнинг марказий кўчаларидан бирида гумонланиб текширилганда, ёнидан 5 (беш) дона ҳамда яшаш уйидан 165 (бир юз олтмиш беш) дона “Трения” ёзувли жами 170 (бир юз етмиш) дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган “Пиретехника” тадбирлари давомида эса, 2000 йилда туғилган, Бухоро шаҳар Мустақиллик кўчасида яшовчи, У.Р. “Тўқимачи” деҳқон бозори ҳудудида 60 (олтмиш) қути, 3000 (уч минг) дона “Трения” ҳамда 40 (қирқ) дона “Светафор” ёзувли пиротехника воситаларини сотмоқчи бўлиб турганида ушланди.

Пешкў туманида ўтказилган навбатдаги тадбир давомида туманнинг Обидхўжа маҳалласи Шодмон қишлоғида яшовчи, 2005 йил туғилган, вояга етмаган Т.Н. 10 (ўн) қути 600 (олти юз) дона “Трения” ёзувли пиротехника воситаларини сотаётган вақтда  аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилди.

Ҳозирги кунда аниқланган ҳар бир ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech