12 Декабр 2020 йил 746

Пиротехник воситалар янги йил байрамининг қувончи эмас

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда ҳудудларда пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш борасида кенг қамровли тезкр ва профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 11 декабрь куни Ғиждувон тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилди.

Тадбир давомида, 2001 йилда Ғиждувон туманида туғилган, Ғиждувон тумани, Нодира маҳалласи М.Ашрафий кўчасида яшовчи фуқаро Б.Х. 11 қути (6600 дона)  “Британик” ёзувли пиротехник воситаларни сотаётган вақтда аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилди.

Ҳозирги кунда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Пиротехника воситалари янги йил байрамининг қувончи эмас. Бундай воситалар турли хилдаги кўнгилсиз ҳодисалар, яъни тан жароҳати олиш, ёнғин ва бошқа шу каби кўнгилсизликларнинг сабабчисидир.

Бир лаҳзалик қувонч, бир умрлик мажруҳ бўлишга олиб келади.

Шу сабабли, пиротехника воситаларини фарзандларингизга сотиб олиб бермаслигингиз ва бундай воситаларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган шахслар тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз Ички ишлар органларининг 102 қисқа рақамларига қўнғироқ қилиб, ўз вақтида хабар беришингизни сўраб қолган бўлар эдик.

Чунки сиз ва фарзандларингиз соғлиги ва ҳаёти, мол-мулкингизни асраб авайлаш барчангиз каби бизнинг ҳам бурчимиздир.

 

Text to speech