3 Декабр 2020 йил 1097

Пиротехника воситалари сиз ва фарзандларингиз соғлиғига хавф солади

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ҳамда шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган ҳамкорликдаги тезкор профилактик тадбирлар давомида, Бухоро тумани Гулшанобод маҳалласи Бегжўги аҳоли пунктида жойлашган “Шохсарой” тўйхонаси олдида икки нафар фуқаролар, 2002 йилда туғилган, Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчасида яшовчи, Ш.Х. ва 2005 йилда туғилган, Бухоро шаҳар, 6-кичик ноҳия Бекжўги аҳоли пунктида яшовчи вояга етмаган А.Қ. лар 600.000 (олит юз минг) сўм эвазига 5 блок (50 қути, яъни 620 дона) пиротехника воситаларини сотаётган вақтда аниқланиб, ушбу пиротехника воситалари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳозирги кунда мазкур холат юзасидан терговга қадар текширув ҳаркатлари олиб борилмоқда.  

Унутманг! Пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланганлик учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланган.

Text to speech