“Қўлни қўлга берайлик қизларжон” форуми ўтказилди
Бухоро вилояти Когон шаҳар Ҳотин-қизлар қўмитаси ва Когон шаҳар ИИБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори катта сержант А.Махмудова ташаббуси билан “Қўлни қўлга берайлик қизларжон” форуми ташкил этилди. Унда ФХДЁ ва Оила илмий-амалий маркази масъул ходимлари томонидан эрта турмуш ва унинг оқибатлари, оилада эр ва хотин муносабатлари, уларнинг мажбуриятлари ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, ХҚМБ катта инспектор А.Махмудова хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, ижтимоий ҳимоя муҳтож аёлларга кўмаклашиш бўйича тўхталиб, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 02 сентябрдаги «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги (ЎРҚ-561-сон) ва «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги (ЎРҚ-562-сон) Қонунлар тўғрисида иштирокчиларга тушунчалар берди.