28 Январ 2021 йил 709

Раҳбар ва ёшлар. Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиев ёшлар билан учрашди.

2020 йилнинг 28 январь куни вилоят 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев, бугунги кунда жорий этилган “маҳаллабай” ишлаш тизими асосида Шофиркон тумани Шибирғон маҳалла фуқаролар йиғинида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан учрашув ўтказди.

Туманнинг мазкур маҳалласида жами 978 нафар ёшлар мавжуд бўлиб, уларнинг 25 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган. Ушбу ёшларнинг 5 нафари шартнома асосида олий таълим муассасаларига ўқишга кириб таҳсил олмоқда.

Очиқ ва конструктив тарзда ўтган учрашувда, бошқарма бошлиғи томонидан туман сектор раҳбарлари ва тааллуқли идоралар мутасаддилари иштирокида ёшларни қийнаб келаётган  муаммолар, таклиф ва мурожаатларини бирма-бир тинглаб, атрофлича муҳокама қилди.

Учрашувда ёшлар томонидан турли масалалардаги 20 дан ортиқ таклиф ҳамда 10 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилиниб, тааллуқли идора мутасаддиларига аниқ ва манзилли кўрсатма ҳамда топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Ўтказилган мазкур мулоқотда Шухрат Алиев, вилоят ҳамда туман ҳудудида вояга етмаган ва ёшлар томонидан содир этилган жиноятларнинг оқибатлари, жиноятлар содир этилишига имкон берган шарт-шароит ва омиллар хусусида гапириб, вояга етмаган ва ёшлар жиноятчилигига қарши курашиш, бу тоифа шахслар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш борасида маҳалла раисларининг ҳуқуқ-тартибот бўйича ўринбосарлари ва бошқа ҳамкор идоралар масъуллари билан биргаликда профилактик ишларни янада кучайтириш юзасидан ёшларга ўзининг таклиф ҳамда тавсиялари, мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмаларини берди.

Шунингдек, ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, иқтидорли ўғил-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар ҳақида ҳам тўхталиб, ёшларни жисмонан бақувват, маънан етук, юксак интеллектуал салоҳиятли, Ватан ҳимоячиси этиб тарбиялаш бугунги кундаги долзарб вазифа эканлигини, бунда ёшларнинг ташаббусларини қўллаб қувватлаб ҳар томонлама кўмак беришини билдириб ўтди.

Text to speech