3 Ноябр 2020 йил 1274

РАСМИЙ МУНОСАБАТ. Ижтимоий тармоқларда қонун ҳамма учун ёзилганми? Ўзингникини асраб авайла! сарлавхаси остида тарқалган мақола юзасидан

2020 йил 10 май куни ҳаракат хавфсизлигининг компьютерлаштирилган бошқарув тизими орқали махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситаси ёрдамида Бухоро вилояти Бухоро шаҳар ҳудудидан ўтувчи   «М-37» “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобиль йўлининг 263 км.да амалдаги йўл ҳаракати қоидаларининг 79-банди талабини бузиб, тезликни ошириб ҳаракатланган вилоят ИИБ ЙХХБ ходими Ж.Ш. бошқарувида бўлган “Тракер” русумли 80 557 VSF давлат рақам белгили автомашина аҳоли пунктида  75 км.соат тезлик чекланган жойда 92 км.соат тезликда ҳаракатланиб келганлиги махсус техника ёрдамида аниқланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1283 моддаси 1-қисми билан баъзавий ҳисоблаш миқдори яъни энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида 223.000 сўм жарима солиш тўғрисидаги RA 20134198071 рақамли қарор компьютер базаси орқали чиқарилган.

Мазкур ҳолат юзасидан масъуллар томонидан текширув ўтказилганда, техник хатолик туфайли қарорда аҳоли пуктида 75 км.соат тезлик чеклангани, 92 км.соат тезликда юрган автомашинага Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1283 моддаси 1-қисми бўйича жарима тайинланганлиги борасида бир қатор хато маълумотлар киритилганлиги аниқланган.

Маълумот учун: Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситаси ёрдамида аниқланган қоидабузарликлар бўйича жарима қарорларини тузишда инсон омили умуман аралашмайди ва ҳеч қандай ташқи таъсир кўрсатиб бўлмайди, шунингдек қарорларга ўзгартириш киритишнинг ҳам имкони мавжуд эмас.

Ҳозирги кунда ушбу ҳолат ўрганиб чиқилиб, мазкур жарима солиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1283-моддаси 2-қисми билан қайта малакаланиб, “Тракер” русумли 80 557 VSF давлат рақам белгили автомашина ҳайдовчисига нисбатан UZ-20 серияли 80-029033 рақамли маъмурий баённома расмийлаштирилиб, баъзавий ҳисоблаш миқдори яъни энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари, 1.115.000 (бир миллион бир юз ўн беш минг) сўм жарима белгиланиб, ундиришга қаратилди.

Text to speech