Республика ишчи гуруҳи Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирининг ўринбосари генерал-лейтенант А.Икрамов раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ҳамда Ички ишлар вазирлиги масъул ходимларидан иборат бўлган “Ишчи гуруҳ” масъул ходимлари Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида бўлиб, Когон шаҳар ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари билан учрашди.
Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.02.2020 йилдаги ПФ-5938-сонли Фармони ҳамда ПҚ-4602-сонли Қарорининг мазмун моҳияти тушунтирилиб, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида тизимли профилактик ишларни амалга оширишда дуч келаётган муаммолар, таклиф ва мулоҳазалар тингланди.
Шунингдек, Когон шаҳридаги “Темирйўлчи” маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла раиси ва унинг барча ўринбосарлари томонидан амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи ўрганилиб, мавжуд камчиликларни бартараф қилиш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.