7 Ноябр 2020 йил 523

Республика ишчи гуруҳининг Пешкў туманидаги ташрифи давомида "Хавфсиз маҳалла" ва "Обод маҳалла" тамойили асосида маҳаллаларда олиб борилаётган ишларнинг аҳволи ўрганилди

Илгари хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал майор А.Икрамов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Бухоро вилояти шаҳар-туманларида ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда. Ишчи гуруҳнинг навбатдаги манзили Пешкў тумани бўлди. Пешкў тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида бўлган масъуллар туманда амалга оширилган ишлар, ташкилий чора-тадбирлар, ҳуқуқий ҳужжатлар ва юритилаётган иш ҳужжатлари билан танишдилар.

Асосий эътибор, жиноятлар сони ошган ва криминоген вазияти оғир бўлган маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар бўйича жамоатчилик тузилмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шу жумладан Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликдаги вазифалар, бу борада қўшма қарорда белгилаб берилган топшириқларнинг  ижроси ва жойларда мавжуд муамммолар ўрганилди.

Ишчи гуруҳ аъзоси Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари подполковник Д.А.Азизов туманнинг Янгибозор маҳалласида "Хавфсиз маҳалла" ва "Обод маҳалла" тамойили асосида маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда профилактик инспекторларининг ҳамкорликдаги ишлари билан танишди.

Ўрганишлар якунида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман Ички ишлар бўлими ва Миллий гвардия ходимларига мазкур йўналишдаги ишларни жадаллаштириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Text to speech