22 Октябр 2024 йил 2299

Ромитан тумани Ички ишлар бўлими шахсий таркиби томонидан амалга оширилган тўққиз ойлик иш натижалари танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди

Муҳокамада, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Абдувоҳид Жалилов, бошқармадан туманга бириктирилган масъуллар, Ромитан тумани ички ишлар бўлими раҳбарияти ҳамда барча шахсий таркиби иштирок этди.

Бунда, 2024 йилнинг тўққиз ойи давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

Жараёнда содир этилган жиноятлар, уларнинг келиб чиқиш сабаб ва омиллари, келгусида "маҳаллабай" тизим асосида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, шахсий таркиб ўртасида ижро ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш, хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилиш билан боғлиқ салбий ҳолатларни олдини олиш борасида йўл қўйиб келинаётган тизимли камчиликлар бирма бир таҳлил қилинди.

Танқидий ва таҳлилий тарзда ўтган муҳокама йиғилишида, ҳар бир масала юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланиб, амалга оширилган иш натижалари бирма-бир кўриб чиқилди.

Камчиликларга йўл қўйган раҳбар ҳамда масъул ходимларга нисбатан интизомий таъсир чораларини қўллаш ва юқори натижаларга эришган ходимларни рағбатлантириш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Якунда, туманда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан ишлаб чиқилган йўл хариталарининг манзилли ижросини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида кенг қамровли профилактик тадбирларни жадаллаштириш, шахсий таркиб ўртасида ижро ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонунийликка риоя қилиш борасида кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Берилган топшириқларнинг ижроси эса алоҳида назоратга олинди.

Text to speech