16 Ноябр 2020 йил 370

Ромитан туманида қидирувдаги шахс қўлга олинди

Вилоят Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан, ички ишлар органларининг барча хизмат соҳалари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, ҳамкор ташкилот ва муассасалар, кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда жиноят содир этиб суриштирув, дастлабки тергов ҳамда суд идораларидан яшириниб юрган шахсларни излаб топиш, жазонинг муқаррарлиги принципини таъминлаш мақсадида бир қатор тезкор қидирув ва профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.  

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисмида қўрсатилган жиноятни содир этиб, суд органларидан яшириниб юрганлиги учун, Жиноят ишлари бўйича Ромитан туман суди томонидан 2020 йил 20 ноябрь кунидан бери “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилиб, қидирув эълон қилинган, Ромитан тумани Навбаҳор МФЙ да рўйхатда турувчи 1972 йилда туғилган А.С. вилоят Ички ишлар бошқармаси тезкор ходимлари томонидан жорий йилнинг 14 ноябрь куни олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Ромитан туманининг чекка қишлоқларидан бирида яшириниб юрганлиги аниқланиб, қўлга олинган ҳамда Ички ишлар бошқармаси Пробация ва Жазони ижро этиш бўлимига қарашли 4-сонли Тергов ҳисбхонасига жойлаштирилди.

Text to speech