28 Июн 2021 йил 524

Ромитан туманида содир бўлган жуда кўп миқдордаги моддий зарар етказиш билан боғлиқ ўғирлик жинояти кенг муҳокама қилинди.

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Оқил Ҳасанов томонидан, Ромитан тумани Қоқиштувон маҳалласи биносида Қоқиштувон қишлоғида жойлашган “China Railway 20 dureau Group Coorporation” йўл қурилиш корхонасининг маъмурий биносидан содир этилган жуда кўп миқдордаги моддий зарар етказиш билан боғлиқ ўғирлик жиноятининг муҳокамаси ўтказилди.

Муҳокама йиғилишида Ромитан туманининг 2,3,4-сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини аъзолари, фаоллар, жиноят содир этган шахсларнинг оила аъзолари ҳамда йўл қурилиш корхонаси вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилиш давомида мазкур жиноятнинг содир этилишига имкон яратиб берган омиллар ва унинг келиб чиқиш сабаблари бирма-бир муҳокама қилинди.

Жиноятни содир этган фуқаро С.П. ва Ш.Ж.ларнинг маҳалла фуқаролар йиғинида тутган ўрни, уларнинг тарбияси, оиладаги муҳитлари таҳлил қилинди.

Йиғилиш давомида сўзга чиққанлар мазкур ўғирлик жинояти бутун маҳалла аҳлини ташвишга қўйганлиги, келгусида маҳаллада бу каби жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш бўйича манзилли чора тадбирлар белгилаб олинди.

Йиғилишда сўзга чиққан “China Railway 20 dureau Group Coorporation” йўл қурилиш корхонасининг Хитой Халқ Республикасидан келган вакиллари мазкур жиноятни қисқа муддатларда фош этиб, етказилган моддий зарарни қоплашда ёрдам берганликлари учун Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси ва Ромитан тумани Ички ишлар бўлими шахсий таркибига ўз миннатдорчиликларини билдириб ўтдилар.

Муҳокама якунида иштирокчиларга ҳозирги кунда кўплаб учраётган ўғирлик ва фирибгарлик жиноятларидан огоҳ бўлиш тўғрисида вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан тайёрланган буклетлар тарқатилди. 

Text to speech