23 Ноябр 2020 йил
667
Ромитан туманида ўтказилган тезкор тадбирда қидирув эълон қилинган шахс қўлга олинди
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 1 ва 3 қисмларида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, жазодан қутулиб қолиш мақсадида суд органларидан яшириниб юрганлиги учун жиноят ишлари бўйича Ромитан туман суди томонидан жорий йилнинг 5 ноябрь кунидан буён қидирув эълон қилинган туманнинг Урганжи қишлоғиди яшовчи, 1975 йилда туғилган Б.Х. исмли шахс, Ички ишлар бўлими тезкор ходимлари ва Пробация хизмати ходимларининг ҳамкорликда ўтказган тезкор қидирув тадбирлари жараёнида туманнинг чекка қишлоқларидан бирида қўлга олиниб, қамоққа олинди ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси Пробация ва Жазони ижро этиш бўлимига қарашли 4-сон Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.