23 Ноябр 2020 йил 402

Ромитан туманининг чўл массивида содир этилган чорва мол ўғирлиги жинояти фош этилди.

2020 йил 24 октябрь куни соат 23:00 дан 25 октябрь куни соат 06:00 га қадар бўлган вақт оралиғида, Ромитан тумани Қоқиштувон МФЙ да яшовчи, 2001 йилда туғилган Н.М. ва унинг ҳамқишлоғи 2002 йилда туғилган С.А.лар бир гуруҳ бўлиб, олдиндан жиноий тил бириктириб, шу маҳалла Қоқиштувон қишлоғи чўл массивида жойлашган, фуқаро Н.Қ.га тегишли бўлган қўйхонага ғайриқонуний равишда кириб, умумий баҳоси 5.400.000 (беш миллион тўрт юз минг) сўмлик 2 бош қўйларини ўғирлаб кетганлиги туман Ички ишлар бўлими тезкор ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлар давомида аниқланган.

Гап шундаки, мазкур икки шахс Ромитан ва Пешкў туманларининг чўл массивларида жойлашган чорва моллар сақланадиган молхона ва қўйхоналарга ғайриқонуни равишда кириб, чорва молларни яширин равишда ўғирлаб текин даромад қилишни ўзига касб қилиб олган.

Ҳозирги кунда ушбу шахсларнинг бошқа худди шу каби жиноятларга алоқадорликлари юзасидан тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech