30 Июл 2021 йил 424

Сайлов қонунчилиги бўйича Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари масъул ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш юзасидан ўқув семинари ўтказилди.

Жорий йилнинг 30 июль куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари ва тааллуқли соҳавий хизматлар масъул раҳбарлари, сектор фаолиятини мувофиқлаштириш бўлинмаси ходимлари ва ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқларининг сектор котиблари иштирокида ўқув семинар машғулоти ўтказилди.

Видеоселектор тарзида ўтказилган ўқув семинар машғулотида вилоят ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси Анвар Рахматов қатнашиб, бугунги кунда сайлов қонунчилиги ва қонуности норматив ҳужжатларига киритилган қўшимча ва ўзгаришлар бўйича маъруза қилиб, қонун ва қонуности нормаларни бирма-бир тушунтириб ўтди. Маърузачи томонидан семинар иштирокчиларининг саволларига батафсил жавоб берилиб, ходимларнинг сайлов қонунчилиги бўйича билим ва кўникмалари мустаҳкамланди.  

Text to speech