Савдо мажмуасидан уяли алоқа телефон аппаратини ўғирлаб кетган вояга етмаган шахс ушланди
2023 йил 16 май куни соат 13:35 ларда номаълум шахс Бухоро шаҳар Ҳамза кўчасида жойлашган савдо мажмуасидаги Ромитан тумани "Миришкор" маҳалласида яшовчи фуқарога тегишли бўлган уяли алоқа телефонлар сотиладиган 52-сонли савдо дўконига харидор сифатида кириб, у ердан баҳоси 1.750.000 сўмлик “Iphone-8” русумли уяли алоқа телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Бухоро туманида яшовчи, 2007 йилда туғилган вояга етмаган Ҳ.А. содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирги кунда ушбу вояга етмаган шахснинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.