7 Январ 2021 йил 893

Шофиркон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи 3-секторга қарашли маҳаллалар ёшлари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 29 декабрь кунидаги  Олий Мажлисга Мурожаатномасида янги 2021 йилни мамлакатимизда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилиб, келгусида бажарилиши лозим бўлган бир қатор вазифалар юзасидан топшириқлар берилди.

Шунингдек мамлакатимизда ёшларни маданият ва санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, ҳудудларда тикув-трикотаж махсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашдек 5 та муҳим ташаббус илгари суриб келинмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Шофиркон туман Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Аваз Эльбеков туманнинг "Навбаҳор" маҳалласида жойлашган 4-сон умумий ўрта таълим мактаб биносида 3-секторга қарашли маҳаллалар ёшлари билан учрашув ўтказди. Учрашувда сектор раҳбари билан бирга ДХХ Шофиркон туман бўлими масъул ходими З. Холиқов ва туман мутасадди идоралари вакиллари, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъуллари иштирок этишди.

Учрашувда ёшларнинг муаммо ва камчиликларини бартараф этиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, оилавий ажримларнинг олдини олиш, беш муҳим ташаббуснинг ҳар бир йўналишини тизимли равишда амалга ошириш, ёшлар бандлигини таъминлаш каби долзарб масалалар кўтарилди.

35 нафар ёшлар иштирок этган анжуманда, Денов МФЙ Маҳаллаболо қишлоғида яшовчи Фармонов Ахмаджон Маҳкам ўғли, Навбаҳор МФЙ Навбаҳор қишлоғида яшовчи Болтаева Мунира ва Денов МФЙ Маҳаллаболо қишлоғида яшовчи Комилова Ҳилолаларнинг мурожаатлари қабул қилиниб,  барча иштирокчи ёшларнинг фикр, таклиф ва мулоҳазалари эшитилди. Мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, қабул қилинган мурожаатларнинг ечими бўйича тегишли идора масъулларига аниқ ва манзилли топшириқлар берилиб, белгиланган муддатларда ижро этилиши алоҳида назоратга олинди.

Text to speech