7 Ноябр 2020 йил 756

Шофиркон тумани ички ишлар бўлинмалари ва маҳаллалари фаолияти ўрганилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор А.Икрамов раҳбарлигидаги Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ҳамда Ички ишлар вазирлиги масъул ходимларидан иборат бўлган “Ишчи гуруҳ” Шофиркон туманида бўлди.

Ишчи гуруҳ томонидан туман ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сонли Фармони ҳамда ПҚ-4602-сонли Қарори ижроси юзасидан олиб борилаётган ишларнинг аҳволи, ички ишлар органлари ва бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар билан ўрнатилган идоралараро ҳамкорлик ва юритилаётган меъёрий ҳужжатлар тафтишдан ўтказилди.

Жиноят суръати ошган Жўйрабод маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Бухоро вилояти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган чора-тадбирлар билан бир қаторда ИИВнинг 147-сонли Фармойишига асосан ўтказилаётган “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш ойлиги” давомида ўтказилаётган профилактик тадбирлар юзасидан таянч пунктларида жамлаб борилаётган йиғма жилдлар, профилактик ҳисобда турувчи шахсларга нисбатан юритилаётган ҳисоб профилактик ишлари назорат тариқасида кўздан кечирилди.

Text to speech