Шофиркон туманида ака ва уканинг жиноий тил бириктириб содир қилган ўғирлик жинояти иссиқ изида фош этилди
2020 йил 09 ноябрь куни Шофиркон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан берилган маълумотга кўра, 2020 йил 06 ноябрь куни тахминан соат 02:30ларда Шофиркон тумани Хўжа Ориф МФЙ да яшовчи, ака-укалар 1986 йилда туғилган М.Ш. ва 2002 йилда туғилган, 18 ёшни энди қаршилаган У.Ш. олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, Шофиркон тумани Хўжа Ориф МФЙ Шофиркон Шоҳ кўчасида жойлашган “Азизбек-Ҳазрат” МЧЖга қарашли савдо дўконига ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, дўкон эшигини бузиш йўли билан очган ҳолда ғайриқонуний равишда кириб, дўконда мавжуд бўлган 1 (бир) дона баҳоси 3.500.000 (уч миллион беш юз минг) сўмлик “Самсунг А-51” русумли, 1 (бир) дона баҳоси 3.000.000 (уч миллион) сўмлик “Самсунг А-31” русумли, 1 (бир) дона баҳоси 2.000.000 (икки миллион) сўмлик “RED MI 9” русумли ва 1 (бир) дона баҳоси 2.000.000 (икки миллион) сўмлик “RED MI 9С” русумли телефон аппаратларини яширин равишда ўғирлаб, жабрланувчи А.М.га жами 10.500.000 (ўн миллион беш юз минг) сўм моддий зарар етказганлик ҳолати Шофиркон тумани Ички ишлар бўлими жиноят қидирув бўлими тезкор вакиллари томонидан иссиқ изида фош этилиб, гумон қилинувчилар М.Ш. ва У.Ш.лар ашёвий далилар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан ака-ука М.Ш. ва У.Ш.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.