Шофиркон туманида ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда ноқонуний валюта айрибошлаш билан шуғулланиб юрган шахс қўлга олинди
Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида 2020 йил 18 декабрь куни фуқаро У.Н. Шофиркон туман “Шодлик” маҳалласи Навоий шох кўчасида жойлашган “Artel” номли савдо дўконида валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ва ўтказиш билан шуғулланиб келиб, харидордан қонунга хилоф равишда ҳар бир АҚШ долларини 10.460 (ўн минг тўрт юз олтмиш ) сўмдан ҳисоблаб, жами 3000 (уч минг) АҚШ долларини 31.380.000 (ўттиз бир миллион уч юз саксон минг) сўмга сотиб олган вақтида ушланиб, ашёвий далиллар тегишли тартибда олиб қўйилди.
Мазкур ҳолат юзасидан У.Н. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 177-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.