Шофирконда “Карчер” ўғриси қўлга тушди
2020 йил 24 сентябрь куни Шофиркон тумани Ички ишлар бўлимига, туманнинг Калон МФЙ Кўҳна Калон қишлоғида яшовчи, 1989 йилда туғилган Жумаев Азизжон Эсанович ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 15 сентябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, шу манзилда жойлашган унинг автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш устахонасидан баҳоси 5.000.000 (беш миллион) сўмлик “Карчер” аппаратини ўғирлаб кетганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, кечиктириб бўлмас терговга қадар тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.
Шофиркон тумани Ички ишлар бўлими жиноят қидирув бўлими тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Шофиркон тумани Калон МФЙда яшовчи, 1997 йилда туғилган А.А. содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича гумон қилинувчи А.А.га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.