12 Апрел 2021 йил 1996

Шошилинг! Шошилинг! Шошилинг! Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Бухоро академик лицейига 2021-2022 ўқув йили учун қабул жараёнлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурлари талабларига мувофиқ ўқувчиларни чуқурлаштирилган ва касбга йўналтирилган ҳолда ўқитиш, интеллектуал ривожланишини таъминлаш ҳамда юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Бухоро академик лицейи 2021-2022 ўқув йили учун ўқувчиларни ўқишга таклиф этади.

Академик лицейга ўқишга кириш истагини билдирган Бухоро вилояти ҳудудида яшовчи умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари учун аризалар 2021 йилнинг 1 февраль кунидан буён қабул қилиниб, 15 апрель кунига қадар давом этиши тўғрисида маълум қилган эдик.

Шу боис белгиланган норматив ҳужжатларга кўра 15 апрель кунидан сўнг аризалар қабул қилинмайди.

Таълим йўналиши; ижтимоий гуманитар фанлар.

Қабул босқичма-босқич амалга оширилади:

1. Дастлабки танлов: якка тартибдаги дастлабки суҳбат, индивидуал психологик ҳусусиятларини ўрганиш, тиббий комиссия кўригидан ўтиш;

2. Махсус-профессионал танлов: ёзма иш (диктант), жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов, якка тартибдаги якуний суҳбат;

3. Тест синови:

Ўқишга кириш истагини билдирган ўқувчилар (номзодлар) қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

  1. Ариза (белгиланган шаклда, ота-она иштирокида);
  2. Туғилганлик ҳақида гувоҳнома (асли ва нусхаси, далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритилган ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома алмаштирилганлик ёхуд фамилияси, исми, отасининг исми ва бошқа маълумотлар ўзгартирилган бўлса бу ҳақда ФҲДЁ бўлимларининг маълумотномаси);
  3. Яқин қариндошларининг (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси) паспорти, туғилганлик ҳақида гувоҳномаси, ота-онасининг никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳномаси (никоҳдан ажралганлиги ҳақида гувоҳномаси), вафот этганлар бўлса, уларнинг ўлим ҳақида гувоҳномаси (асли ва нусхалари);
  4. 3х4 см. ўлчамдаги 6 дона фотосурат (бош кийимсиз) ҳамда 9х12 см. ўлчамдаги 2 дона фотосурат (бош кийимсиз);
  5. Таржимаи хол (белгиланган шаклдаги);
  6. Сўровнома (белгиланган шаклдаги);
  7. Ўқиш жойидан тавсифнома ҳамда маълумотнома (ҳақиқатдан 9-синфда таҳсил олиши тўғрисида);
  8. Мудофаа ишлари бўлимларида рўйхатда туриши тўғрисидаги маълумотноманинг асли ва нусхаси;
  9. Фанларни ўзлаштириши тўғрисида ўқиш жойидан (мактаб директори томонидан тасдиқланган) маълумотнома;
  10. Ота-онасининг Ички ишлар вазирлигининг академик лицейига ўқишга киришига розилик хати (белгиланган шаклдаги).

Манзил: Бухоро шаҳар Навоий шоҳ кўчаси 6-А уй

Қўшимча маълумотлар учун телефонлар:  +99891-447-05-04,  +99893-656-49-79

Text to speech