Сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб товламачилик қилган Бухоролик аёл қўлга олинди
Бухоро шаҳрида истиқомат қилувчи 1988 йилда туғилган Раъно (исм шарифлари ўзгартирилган), Когон тумани Беклар маҳалласида яшовчи, 1985 йилда туғилган Шарифага, агарда унга 1.000 (минг) АҚШ доллари бермайдиган бўлса, турмуш ўртоғи Мансур билан ишқий муносабатда бўлиб келганлиги ҳақидаги “смс” хабарлар ва аудио ёзувларни унинг оила аъзоларига кўрсатиш ҳамда интернет тармоқларида тарқатиш, шу орқали Шарифа учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб, уни мулкини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиб, Бухоро шаҳридаги “Марказий Дорихона” олдида Шарифадан 10.000.000 (ўн миллион) сўм пулларни олаётган вақтида вилоят Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Раънога нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 165-моддаси (товламачилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, бугунги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.