2 Декабр 2020 йил 503

“СОҒЛОМ ҲАЁТ” тезкор профилактик тадбири доирасида Бухоро вилоятида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигига бағишланган семинар тренинг ўтказилди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Жиноят қидирув бош бошқармаси масъуллигида, вилоят Ички ишлар, ДХХ ва Миллий Гвардия Бухоро вилояти бошқармалари, Бухоро вилояти бош имом хатиби, Бухоро вилоят ОИТСга қарши курашиш Маркази мутасаддилари, шаҳар ва туман ички ишлар органлари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари, жиноят қидирув хизмати ва гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш йўналиши бўйича хизмат олиб бораётган ходимлар  ва бошқа соҳавий хизматларнинг вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 25 ноябрь кунидаги 16/3-3647-сонли кўрсатмаси ижроси юзасидан семинар тренинг ўтказилди.

Семинар тренингда “СОҒЛОМ ҲАЁТ” тезкор профилактик тадбирини ташкиллаштириш ва ўтказиш бўйича ҳамкорликдаги ишларнинг бориши, эришилган натижалар ва йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, “1-Декабрь – Бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш куни” муносабати билан 2020 йилнинг 1 декабрь кунидан 15 декабрь кунига қадар ҳамкорликдаги ушбу махсус профилактик тадбирлар доирасида жойларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

Бундан ташқари ОИВ инфекцияси ва ОИТС касаллигининг юқиш йўллари ҳамда касалликнинг кечиши ҳақида маълумот берилиб, унинг оқибатлари, авж олиб бораётган бу касаллик тарқалишининг олдини олишни фақатгина мутахасислар муаммоси деб ҳисобламасдан, барча бирдек фаол курашгандагина аниқ натижаларга эришиш мумкинлиги тушунтирилди.

Шунингдек, бугунги ҳолатдаги ОИВ инфекцияси ва ОИТС касаллиги бўйича тахлилий маълумотлар айтиб ўтилиб, жорий йилнинг 11 ойи мобайнида 8 нафар  шахслар томонидан 11 нафар фуқароларга касалликни қасддан юқтириш билан боғлиқ жиноятлар қайд этилганлиги, “Хавфли гуруҳ” (гиёҳвандлар, муқаддам судланганлар, фохишалар ва ҳ.к. ) га мансуб шахслар билан олиб борилаётган тезкор-профилактик тадбирларни кучайтириш, гиёҳвандлик   воситалари   билан қонунга  хилоф равишда   муомала   қилишга   қарши  курашиш  борасидаги ишларни жадаллаштириш вазифалари белгиланиб, ҳамкорликдаги вазифалар яна бир бор кўриб чиқилди.

Text to speech