28 Май 2021 йил 433

Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича Бухоро вилояти бўйлаб ўтказилаётган оммавий сайёр қабулларнинг навбатдагиси Ромитан туманида жойлашган “Оромитан” болалар оромгоҳида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи таркибида бугун ҳам Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш Департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Тўлқинбой Жуманов ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ муаммоли саволлар ҳамда мурожаатлар юзасидан оммавий сайёр қабул ўтказди.

Ромитан туманининг Қалайчарбоғ маҳалла фуқаролар йиғини Қалайчарбоғ қишлоғида жойлашган “Оромитан” болалар оромгоҳи ҳовлисида ташкиллаштирилган сайёр қабулда Ромитан, Пешку ва Бухоро туманларидан ташриф буюрган фуқароларнинг ички ишлар органлари билан боғлиқ мурожаатлари кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг ижобий ечим топишига биринчи галдаги вазифа сифатида қаралиб, ҳар бир фуқаронинг мурожаати батафсил ўрганилди ва қонун ҳамда бошқа норматив меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, аксарият муаммолар жойида бартараф этилди.

Қўшимча текшириш ҳамда вақт талаб қилинадиган мурожаатлар ижрога қабул қилиниб, мутасаддиларга манзилли кўрсатма ва топшириқлар берган ҳолда ижроси алоҳида назоратга олинди.

Шунинг билан Бухоро вилояти бўйлаб суд-ҳуқуқ масалалари бўйича навбатдаги оммавий сайёр қабуллар ўз ниҳоясига етди.

Text to speech