20 Март 2021 йил 787

Суд-ҳуқуқ масалаларига оид Бухорода ўтказилаётган оммавий сайёр қабуллар якунланди

Ўзбекистон Республикаси Давлат раҳбарининг тегишли топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан Бухоро вилоятининг шаҳар ва туманларида ўтказилган сайёр қабулларда аҳолини қийнаб келаётган суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатлар кўриб чиқилди.

Тўрт кун давом этган оммавий сайёр қабулларнинг охирги куни Когон шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтди. Бу ерда вилоятнинг Когон шаҳар ва тумани ҳамда Қоровулбозор тумани аҳолисини қийнаб келаётган ҳуқуқ тартибот идоралари ва суд органлари фаолияти билан боғлиқ масалалар бирма-бир ўрганилди.

Республика ишчи гуруҳи таркибида бўлган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари Баходир Мирзараҳимов, вилоят Ички ишлар бошқармаси мутасаддилари билан биргаликда ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ қатор масалалар юзасидан фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилди.

Сайёр қабулда асосий эътибор муаммоларнинг ижобий ҳал этилишига қаратилиб, мурожаат қилган фуқароларга амалдаги қонун ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда атрофлича тушунтириш берилиб, ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди.

Text to speech