15 Июн 2020 йил
815
Тақиқланган вақтда ва “Қизил китоб”га киритилган балиқларни овлаган шахс аниқланди
Бухоро вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан 2020 йил 21 май куни туман ҳудудида ўтказилган рейд тадбири давомида, Қоракўл туман Ўзбекистон МФЙда яшовчи, 1980 йилда туғилган Д.Ж. жорий йилнинг 16 апрель кунидан 31 май кунига қадар табиий сув ҳавзаларида балиқ ови тақиқланган бўлишига қарамасдан, "Замон бобо" табиий сув ҳавзасидан икки дона ипак тўрдан фойдаланган ҳолда жами 71 миллион 761 минг 400 сўмлик кўп миқдордаги 68 дона “Зоғора”, 13 дона “Лещ”, 40 дона “Лаққа”, бир дона “Амур” ҳамда бир дона Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган "Туркистон мўйловдори" балиқларини овлаганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Д,Ж.га нисбатан ЖКнинг 202-модда 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.