“Телеграм” ижтимоий тармоғининг “Bukhara best” каналида эълон қилинган мурожаат юзасидан расмий муносабат
2021 йил 06 январь куни “Телеграм” ижтимоий тармоғининг
“Bukhara best” каналида: “Ахмоқона ишлар, бази бир ЙПХ ходимлари хоҳлагандай иш қилади, яъни қоидабузарни тўхтатдими ҳужжатларини текшириш мақсадида оладида планшетда жаримани расмийлаштириб, ҳатто ҳайдовчига айтмай жарима тузишяпти, планшетга ўша ЙПХ ходимининг ўзи қўл изини қўйяпти, чунки бу ноқунуний” мазмунидаги мақола, Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчасида яшовчи фуқаро М.Ш. томонидан жойлаштирилган.
2021 йил 07 январь куни фуқаро мурожаат муаллифи М.Ш. вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига чақиртирилиб, маъсул ходим томонидан унинг иштирокида батафсил ўрганилди.
Аниқланишича, 2020 йил 28 сентябрь куни вилоят ИИБ ЙҲХБ 3-сафарбар гуруҳ инспектори сафдор Ф.А., Бухоро шаҳар Ибн Сино ва И.Каримов кўчалари кесишмасида ўз хизмат вазифасини ўтаётган вақтда, Нексия-3 русумли мурожаат муаллифи бошқарувида бўлган автомашина “Амалдаги йўл ҳаракати қоидалари”нинг 3-банди талабларини бузиб ҳаракатланиб келганлиги сабабли тўхтатилган, инспектор ўзини таништириб, ҳайдовчига содир этган маъмурий ҳуқуқбузарлиги тўғрисида айтиб электрон планшет мосламаси ёрдамида маъмурий баённома расмийлаштирган.
2020 йилнинг 10 октябрь куни мазкур электрон баённома асосида ушбу фуқарога нисбатан маъмурий жазо қўллаш тўғрисида қараор чиқарилган.
Фуқаро М.Ш. қўл телефони бўлмаганлиги важини келтириб, ўша куни ЙПХ инспекторига қўл телефони рақамини бермаган, шу сабабли унга жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилганлиги ҳақида “СМС” хабарни юбориш имкони бўлмаган.
Мурожаат муаллифи М.Ш.га ушбу ҳолатларнинг барчаси далиллар орқали батафсил тушунтирилиб, ҳақиқатдан ҳам қоидабузарлик содир этилган вақт сентябрь ойининг 28-санаси, қарор чиқарилган сана 10 октябрь куни эканлиги учун унда тушунмовчиликлар келиб чиққанлиги, мазкур ҳолат юзасидан унга масъул ходим томонидан батафсил маълумот берилганлиги ва ЙПХ ходимларига ҳеч қандай эътирози йўқлигини айтиб, ихтиёрий равишда жаримани тўлашини билдирган.