"Темир йўлларда хавфсиз кун" тадбири доирасида профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бухоро вилояти ИИБ Транспортда Хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ва Бухоро транспорт прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида жорий йилнинг 02 август куни хизмат кўрсатиш ҳудудининг Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонасига қарашли Қоровулбозор темир йўл бекати “А” парки 6-йўлида турган вагондан қолдиқ бензинни олиш учун кирган 1994 йилда туғилган, Қоровулбозор темир йўл бекатида поезд тузувчи бўлиб ишлаган Когон шаҳар Арабхона кўчасида яшаган А. А. нинг бензин қолдиқларини олаётган вақтида заҳарланиб вафот этганлиги ҳолати юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Муҳокамада сўзга чиқган Бухоро вилояти ИИБ Транспортда ХТБ бошлиғи ва Бухоро Транспорт прокуратураси масъул ходими, шунингдек Қоровулбозор бекати бошлиғи томонидан содир бўлган бахтсиз ҳодиса юзасидан сўз юритилиб, бундай мудҳиш ҳолатни олдини олишга қаратилган чора тадбирлар белгилаб олинди.
Шунингдек ходимлар билан темир йўлларда поездларнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, хизматни ҳушёр ва сергак олиб бориш борасида профилактик тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди.