ТЕЗКОР ҚИДИРУВ ТАДБИРИ. Бухоро шаҳри.
Бухоро шаҳрида қидирув эълон қилинган, муқаддам 8 маротаба судланган хавфли рецидив жиноятчи қўлга олинди.
Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 1-қисми ва 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, дастлабки тергов органларидан яшириниб юрганлиги учун Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сон Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан 2021 йил 10 июнь кунидан бери қидирув эълон қилинган, Жондор тумани “Пўлоти” маҳалласида рўйхатда турувчи, муқаддам 8 маротаба (Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168 (фирибгарлик), 277 (безорилик), 267(транспорт воситасини олиб қочиш) моддалари билан) судланган 1985 йилда туғилган О.Ф., Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар ИИО ФМБ ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор қидирув тадбири давомида Навоий вилояти Навоий шаҳрида яшириниб юрган манзили аниқланиб, қўлга олинди ва вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.