Тезкор тадбирида қидирув эълон қилинган Бухоролик шахс Россия Федерациясининг пойтахти Москва шаҳрида қўлга олинди
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси, шаҳар ва туман Ички ишлар органлари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда жиноят содир этиб, суриштирув, дастлабки тергов ҳамда суд идораларидан яшириниб юрган шахсларни қўлга олиш, жиноят учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш борасида бутун республика, ҳаттоки чет мамлакатлар бўйлаб ҳам бир қатор тезкор қидирув ва профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда
Жумладан: Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор ходимлари томонидан томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 128-моддаси 2-қисмида қўрсатилган жиноятни содир қилиб, суд идораларидан яшириниб юрганлиги учун, Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман суди томонидан 2020 йил 11 февраль кунидан буён қидирув эълон қилинган Ромитан тумани Азизон МФЙда рўйхатда турувчи, 1995 йилда туғилган С.Л.нинг Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳри ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилди ва тўпланган хужжатлар Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судига тақдим қилиниб, унга нисбатан қидирув бекор қилинди.