6 Апрел 2023 йил 458

Тўйхонадан телефон ўғирлаган шахс ушланди

2022 йил 30 июль куни Пешку тумани Садир маҳалласида яшовчи, 1983 йилда туғилган Ҳ.Х. исмли аёл Туман ИИБ бошлиғи номига «Оқсарой» тўйхонасида бўлган вақтида ўзига тегишли бўлган «РЕДМИ» телефон аппаратини номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилганлигини баён қилиб мурожаат йўллаган.

Мазкур мурожаат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Пешку тумани Обидхўжа қишлоғида яшовчи, 1991 йилда туғилган Ш.О. содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирги кунда унга нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech