“Тозалаш-Антитеррор” тезкор профилактик тадбири доирасида профилактика инспекторлари томонидан қидирув эълон қилинган шахс қўлга олинди
Бугунги кунда вилоятимиз ҳудудида кенг қамровли “Тозалаш-Антитеррор” тезкор профилактик тадбирлари амалга ошириб келинмоқда. Мазкур тадбирлар доирасида ички ишлар органлари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш, тайёргарлик кўрилаётган ёки содир этилган жиноятларни аниқлаш, жиноят содир этиб суриштирув, дастлабки тергов ҳамда суд органларидан яшириниб юрган шахсларни қўлга олиш борасида самарали чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Вобкент туманида ўтказилган “ТОНГ” тадбири давомида туман Ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси ички ишлар органлари таянч пункти профилактика инспекторлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46, 122-модда 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, тергов органларидан яширинганлиги учун, Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан 2021 йил 19 февраль кунидан бери қидирув эълон қилинган, туманнинг, Шакаркент маҳалласида рўйхатда турувчи, 1985 йилда туғилган Т.Ш. туманнинг чекка ҳудудларидан бирида яшириниб келаётган жойи аниқланиб, қўлга олинди ва вилоят ИИБ Пробация ва жазони ижро этиш бўлимига қарашли 4-сон тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.