15 Июн 2020 йил
976
Ўрганган кўнгил... ёхуд “валютафуруш”нинг навбатдаги қилмиши
Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан фуқаро К.Ф.нинг аризаси юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро тумани Тор-Тор маҳалласида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро Ё.Н муқаддам Бухоро шаҳар маъмурий судининг қарорига кўра, валюта қимматликларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келганлиги учун МЖтКнинг 170-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган бўлсада, 2020 йил 11 июнь куни соат 10:35 ларда Бухоро шаҳридаги “Марказий бозор” ҳудудида қонунга хилоф равишда К.Ф.дан ҳар бир АҚШ долларини 10.100 сўмдан ҳисоблаб, 100 АҚШ долларини 1.010.000 сўмга сотиб олган вақтида ушланган.
Ҳолат юзасидан Ё.Н.га нисбатан ЖКнинг 177-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.