Ўғрилик ва фирибгарлик жиноятининг жабрланувчисига айланиб қолманг !
Кейинги вақтларда содир этилаётган жиноятлар орасида ўғрилик ва фирибгарлик ҳолатларининг салмоғи юқорилигича қолмоқда. Бу турдаги жиноятларни олдини олиш ва бунга имкон яратган шарт-шароитлар таҳлил этилиб, аҳоли ўртасида мунтазам равишда муҳокамалар амалга оширилаётган бўлса-да, ҳануз ўзгалар мулкини ўғирлаш, одамларни чув тушуриш ҳолатлари рўй бермоқда.
Хўш ўзгалар мулкига кўпроқ қайси тоифа шахслар кўз олайтирмоқда? Албатта, бекорчи, бирор тайинли касб-ҳунарнинг бошини тутмаган, ялқовликка муккасидан кетиб, бел оғритмай нон ейишни одат қилган шахсларни кўрсатиш мумкин.
Шу боис, ўғрилик қилган ва фирибгарликка қўл урган шахсларнинг кирдикорларини бошқаларга сабоқ сифатида кўрсатиш, уларнинг қилмишларини кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиш, жиноятнинг келиб чиқишига имкон берган шарт-шароитларни чуқур таҳлил этиш орқали тарғибот ва ташвиқот ишларини жадаллаштириш, келгусида мазкур турдаги жиноятларни олдини олишда ўзининг ижобий самарасини беради.
Шу сабабли ички ишлар органлари ходимлари томонидан маҳалла гузарлари, бозорлар, аҳоли гавжум жойларида “Фирибгарлик қурбонига айланиб қолманг”, “Огоҳ бўлинг фирибгар”, “Ўз мулкингиз хавфсизлигини таъминланг” каби мавзуларда тарғибот ташвиқот ишлари ҳамда ҳар бир содир этилган жиноятлар муҳокамаси мунтазам амалга ошириб келинмоқда.
Бу борадаги ишлар вилоят миқёсида давом этмоқда.