8 Апрел 2021 йил 505

Ҳуқуқ-тартибот масканларининг моддий техника таъминотини яхшилаш мақсадида Ғиждувон тумани профилактика инспекторлари туман ҳокимлиги томонидан 20 дона компьютер жамланмалари билан таъминланди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 12 февраль куни Ички ишлар вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлисида, шунингдек, 17 март куни Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов иштирокида вилоят ички ишлар бошқармасида ўтказилган йиғилишда берилган ҳудудларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олишнинг “Маҳаллабай” тизими ва “Ҳудуд методикаси”ни яратиш, иш самарадорлиги ва ходимларнинг билим ҳамда касбий маҳоратини ошириш, ички ишлар органлари ходимларига муносиб хизмат ва турмуш шароитларини яратиб бериш, ички ишлар органлари моддий техник базасини яхшилаш, ходимларни рағбатлантириш ва бошқа шу каби бир қатор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоятида амалий ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 7 апрел куни Ғиждувон туман хокимлиги томонидан Ғиждувон туман ИИО ФМБ ҲПБ хукук тартибод максканларида хизмат килиб келаётган профилактика инспекторларининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида ажратилган 20 та компютер жамланмаси ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

Тантанали маросимда, туман хокими ваа барча сектор рахбарлари иштирок этдилар.

Ички ишлар органлари ходимларининг моддий техника таъминотини яхшилашга қаратилган бу каби амалий ишлар, ходимларнинг хизмат шароитларини яхшилашга, ҳудудларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш борасидаги профилактик чора-тадбирлар самарадорлиги ва натижадорликка эришишга асос бўлиб хизмат қилади.

Text to speech