28 Октябр 2020 йил 500

“Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги доирасида Бухоро шаҳридаги таянч пунктлари фаолияти ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2020 йил 10 октябрь кунидаги 147-сонли Фармойишига асосан “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги Бухоро вилоятида уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда.

Жумладан: вилоят Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси масъул ходимлари томонидан Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тасарруфидаги таянч пунктлари ўрганилиб, профилактика инспекторлари томонидан таянч пунктида юритилаётган ҳудуд паспорти, фуқароларни қабул қилиш, шахсини аниқлаш мақсадида олиб келинган фуқароларни рўйхатга олиш, таянч пунктида хизматга жалб қилинган соҳавий хизмат ходимларини рўйхатга олиш китоблари, профилактик ҳисобда турган шахсларга нисбатан юритилаётган ҳисоб профилактик ишлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг юритилиш тартиби ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш чоралари кўрилди.

Шунингдек, ўрганишлар давомида таянч пунктларининг куз-қиш мавсумига тайёрлиги, профилактика инспекторининг хизмат олиб бориши учун зарурий мебель жихозлари, компьютер жамланмалари билан таъминланганлигига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Text to speech