Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бориб ўрганган Бухоро шаҳрининг криминоген вазияти оғир “Пиридастгир” маҳалласида жиноят сабабларини “илмий диагноз” асосида аниқлаш ҳамда “фуқаробай” ишлаш методикасини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов жорий йилнинг 15-17 март кунлари ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора тадбирлар самарадорлигини ўрганиш мақсадида Бухоро вилоятида бўлиб, Республика ишчи гуруҳи билан биргаликда ҳудудларни бирма-бир ўрганиб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Жараёнда, Бухоро шаҳар Пиридастгир маҳалласига ҳам бориб, маҳалла раиси, ҳудуд профилактика инспектори ва бошқа мутасаддиларга криминоген вазияти оғир деб топилган ушбу маҳаллада ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олишга қаратилган манзилли чора тадбирларни амалга ошириш лозимлигини таъкидлаган эди.
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раислигида 2021 йилнинг 12 февраль куни Ички ишлар вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиши баёнининг тегишли бандлари ва ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғининг 2021 йил 12 мат кунидаги 12-сонли “Ҳудудлардаги криминоген вазияти энг оғир бўлган маҳаллалардаги сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ҳамда профилактика инспекторлари учун “фуқаробай” ишлаш методикасини яратиш ҳақида”ги фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида, Бухоро вилояти Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 3-сонли ички ишлар бўлими хизмат ҳудудига қарашли “Пиридастгир” маҳалласидаги криминоген вазият, жиноят сабабларини “илмий диагноз” асосида аниқлаш ҳамда сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва профилактика инспекторлари учун “фуқаробай” ишлаш методикасини яратиш, энг кўп содир этилган жиноятларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиш, “илмий диагноз” қўйиш асосида жиноятларнинг олдини олиш ва фош этиш юзасидан илмий асосланган хулосалар, таклиф ва тавсиялар тайёрлаш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилди.
Жумладан, ИИВ Академияси Дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник С.Низамов, ИИВ Академияси Тезкор-қидирув фаолияти кафедраси ўқитувчиси майор З.Назаров, ИИВ Академияси Хизмат фаолияти психологияси кафедраси ўқитувчиси катта лейтенант И.Хайдаров ва ИИВ Академияси Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультетининг 3 нафар тингловчилари, шунингдек Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари подполковник Э.Сафаров ва Ж.Болтаевлар, Бухоро шаҳар ИИБ раҳбарияти, профилатика инспетори ва маҳалла раиси ҳамда маҳаллага бириктирилган бошқа маъсуллар иштирокида ушбу маҳаллада жиноятчиликнинг охирги 3 йиллик маълумотларини таҳлил қилиниб, маҳалла аҳолисининг умумий сони ва жиноятчилик даражаси, аҳолининг иш билан таъминланганлик даражаси, 2020 йил давомида маҳаллада энг кўп содир этилган жиноят турлари, уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароит ва сабаблари ўрганилиб, жиноят содир этган шахсларнинг ижтимоий-демографик маълумотлари, жиноят натижасида жабрланувчига етказилган зарарнинг миқдори, жиноят содир этган шахснинг оилавий аҳволи, жиноятларнинг содир этилиш вақти, маъмурий ҳудудда профилактика инспектори фаолиятининг тўғри ташкил этилганлиги, профилактик тадбирларни ўтказишга масъул шахслар томонидан маҳаллада йил давомида ўтказилган ҳуқуқий тарғибот ва тушунтириш ишлари, ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар, ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, криминоген вазиятга таъсир этувчи омиллар ўрганилиб, уларни бартараф этиш юзасидан илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш, ҳудудда содир этилган жиноятларнинг турлари, уларнинг содир этилиши шарт-шароит ва сабабларини ўрганиб, криминоген вазиятга “илмий диагноз” қўйиш асосида келгусида жиноятларнинг олдини олиш ҳамда криминоген вазиятни барқарорлаштириш юзасидан илмий асосланган хулоса ва тавсиялар тайёрлаш бўйича амалий ишлар ташкил этилди.