9 Ноябр 2020 йил 800

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари Азизбек Икрамов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Бухоро вилояти маҳаллалари фаолиятини ўрганиш ишлари якунланди

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 4-7 ноябрь кунлари  Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Исроилович Икрамов раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ҳамда Ички ишлар вазирлиги масъул ходимларидан иборат бўлган “Ишчи гуруҳ” Бухоро вилоятида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сонли Фармони ҳамда ПҚ-4602-сонли Қарорлари ижросини таъминлаш, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ички ишлар органларининг бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда  амалга ошираётган профилактик тадбирларининг самарадорлиги, бугунги кунга қадар амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида вилоятдаги маҳалла фуқаролар йиғинларида маҳалла раислари ва уларнинг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича, ҳуқуқ тартибот ва ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарларининг фаолиятлари, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш, ободонлаштириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тафтишдан ўтказилиб, маҳалла фаоллари ҳамда профилактика инспекторлари билан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан маҳалла ва ички ишлар органлари соҳасида қабул қилинган Фармон ва Қарорларнинг мазмун моҳияти, яратилган шарт шароитлар борасида суҳбатлар ўтказилди.

Ушбу ўрганишлар якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Исроилович Икрамовнинг раислигида 9 ноябрь куни Бухоро шаҳар ҳокимлиги катта мажлислар залида вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Бухоро вилоят бошқармаси ҳамда Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари иштирок этган, танқидий ва таҳлилий руҳда ўтказилган йиғилишда бугунги кунда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида мазкур соҳага тааллуқли бўлган мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланилиб, камчиликларга йўл қўйган масъуллар қаттиқ огоҳлантирилди.

Ўз навбатида ўрганиш ва текширув натижасига кўра иш фаолияти намунали деб топилган маҳалла фаолларидан бир гуруҳи моддий рағбатлантирилди.

Йиғилиш якунида, Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан маҳаллаларда “обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида Ички ишлар органлари ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг узвий ҳамкорлигини самарали ташкил этиш, аҳолининг турмуш тарзини юксалтириш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасидаги ишларни тизимли йўлга қўйиш, “Темир дафтар”, “Хотин-қизлар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳоли билан ишлаш тартибини ўрганиш бўйича ҳамда оила турмуш доирасида жиноятларни олдини олиш, маҳаллаларда оилалар билан ишлашда “ижтимоий профилактика”, “ҳавфсиз маҳалла”, ва “обод маҳалла” тамойилларини тадбиқ этиш бўйича кўргазмали тақдимот ўтказилди

Text to speech