12 Январ 2021 йил 659

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси кундузги таълим шакли ҳамда хорижий давлатлар таълим муассасаларига 2021/2022 ўқув йили учун ўқишга танлов эълон қилинади.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Кадрлар бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси кундузги таълим шакли ҳамда хорижий давлатлар таълим муассасаларига 2021/2022 ўқув йили учун ўқишга қабул қилишга номзодлар танлови бошланишини эълон қилади.

Номзодларнинг ўқишга кириш учун аризалари 2021 йилнинг 15 февраль кунига қадар қабул қилинади.

ИИВ Академияси кундузги таълим шакли ҳамда хорижий давлатлар таълим муассасаларига;

Танловда: 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган, ИИВ Академик лицейи битирувчилари, ҳарбий Академик лицей битирувчилари, ИИО ходимлари, шунингдек профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари иштирок этишлари мумкин.

Талаблар: ўқишга бўйи йигитлар учун 165 см дан, қизлар учун 160 см дан паст бўлмаган номзодлар қабул қилинади. Ўқиш муддати 3 йил. Хорижий давлатлар таълим муассасаларига фақат рус тилида ёзиб, эркин сўзлаша оладиган йигитлар (ИИВ Академик лицейи битирувчилари, ҳарбий Академик лицей битирувчилари, ИИО ходимлари, шунингдек профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари) иштирок этишлари мумкин;

Манзил: Номзодлар Бухоро шаҳар Навоий шоҳ кўчаси 6А-уй, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бухоро Академик лицейига мурожаат қилишлари сўралади.

2021 йилнинг 15 февраль кунидан кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди!

Қўшимча маълумотлар учун телефонлар +99897-308-55-66

Text to speech