16 Феврал 2021 йил 886

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бухоро Академик лицейи фаолияти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан жойига чиқиб ўрганилди

Жорий йилнинг 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлардан келиб чиққан ҳолда, бугун Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бухоро Академик лицейига ташриф буюриб, лицей фаолияти, ўқув жараёнлари билан яқиндан танишиб, муассасада амалга оширилиши лозим бўлган қурилиш ва таъмирлаш, тозалаш ва ободонлаштириш ишлари юзасидан тегишли мутасаддиларга бир қатор кўрсатма топшириқлар берди.

Академик лицей биносида янгидан барпо этилаётган Бухоро вилояти Ички ишлар органлари фаолиятига оид музейда амалга оширилаётган охирги пардозлаш, экспонатларни тартиб билан жойлаштириш борасидаги ишларни ҳам ўрганиб, тайёрланган эскизлар билан бирма-бир танишди ва ўзининг таклиф ҳамда мулоҳазаларини билдирди.

Шундан сўнг, Академик лицейнинг 1 ва 2-босқич ўқувчилари билан учрашиб, ўқув жараёнлари, машғулотлар сифати, озиқ-овқат ва кийим кечак таъминоти борасидаги муаммоларни ўрганди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти Бухоро филиалига ҳам борган бошқарма бошлиғи, бугунги кунда жазони ижро этиш тизимидаги ходимларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ташкил этилган малака ошириш ўқув семинар машғулотларида бевосита иштирок этди.

Бунда, ўқув машғулотларининг сифати, машғулотларнинг жадвали, ходимларнинг олган билим ва кўникмалари юзасидан тингловчилар билан суҳбат қуриб, ходимларнинг хизмат ва шахсий ҳаётидаги муаммолари билан қизиқди.

Бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бухоро Академик лицейи фаолиятини ўрганиш жараёнида аниқланган ҳар бир муаммо ва камчиликлар юзасидан тегишли мутасадди раҳбарларга аниқ ва манзилли кўрсатмалар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Text to speech