Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бухоро Академик лицейида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш юзасидан профилактик огоҳлантирув йиғилиши ўтказилди.
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-Кадрлар бошқармаси бошлиғи полковник К.Р.Батиров, ИИВ ЎХБ Бухоро вилояти бўйича бўлими бошлиғи подполковник Ж.Ш.Тўраевлар томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бухоро Академи лицейида хизмат интизоми ва конунчиликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги тарбиявий профилактик тадбирларни кучайтириш борасида йиғилиш ўтказилди. Бунда лицейнинг раҳбар ва масъул ходимлари, ўқитувчи, ишчи ва хизматчилари иштирок этди.
Йиғилишда 2021/2022-ўқув йилида номзодларни танлаш жараёнларида ходимлар томонидан салбий холатларга йўл қўймаслик, турли ноқонуний ишларга аралашмаслик борасида тегишли тушунтириш ва профилактик огоҳлантирув суҳбатлари ўтказилди.
Шунингдек таълим тарбия жараёнини яхшилаш борасида ўқитувчилар томонидан берилган таклифлар юзасидан тегишли чоралар белгиланди.