6 Ноябр 2020 йил 603

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг ҳамкорликдаги ишчи гуруҳи томонидан Жондор туманидаги маҳаллалар ва ички ишлар бўлинмаларининг фаолияти ўрганилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирининг ўринбосари генерал-лейтенант А.Икрамов раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ҳамда Ички ишлар вазирлиги масъул ходимларидан иборат бўлган “Ишчи гуруҳ” масъул ходимларининг Жондор туманига ташриф буюрди.

Дастлаб тумани ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
18 февралдаги ПФ-5938-сонли Фармони ҳамда ПҚ-4602-сонли Қарори ижроси юзасидан олиб борилаётган ишларнинг аҳволи, ички ишлар органлари ва бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар билан ўрнатилган идоралараро ҳамкорлик ва юритилаётган меъёрий ҳужжатлар тафтишдан ўтказилди.

Жиноят суръати ошган Пўлоти ва Қозикенти маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Бухоро вилояти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган
чора-тадбирлар билан бир қаторда ИИВнинг 147сонли Фармойишига асосан ўтказилаётган “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш ойлиги” давомида ўтказилаётган профилактик тадбирлар юзасидан таянч пунктларида жамлаб борилаётган йиғма жилдлар, профилактик ҳисобда турувчи шахсларга нисбатан юритилаётган ҳисоб профилактик ишлари назорат тариқасида кўздан кечирилди.

Шунингдек, туман ҳудудидаги 2-сон Ички ишлар бўлинмаси билан бир бинода жойлашган 5-сафарбарлик ЙҲХБ биносида ходимлар ва фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилиб, профилактик инспекторларига ажратилган хизмат турар жойлари билан танишиб чиқилди.

Республика ишчи гуруҳи бугун вилоятнинг Ғиждувон, Шофиркон, Когон ва Бухоро туманларида текширув ишларини давом эттирмоқдалар.

Text to speech