30 Март 2021 йил 564

“Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурч” деган ғоя асосидаги навбатдаги учрашув Ғиждувон тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси профилактика инспекторлари билан ўтказилди.

Аввал хабар берганимиздек, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев, вилоятнинг барча шаҳар ва туман ички ишлар органларига бориб,  жорий йилнинг 26 март куни Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов ҳамда Президент маслаҳатчиси ўринбосари Дониёр Қодиров раислигида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, масъул раҳбарлар иштирокида профилактика инспекторлари билан учрашиб, ҳар бир ходим билан юзма-юз суҳбатлашмоқда.

Бундан кўзланган асосий мақсад, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 март кунидаги "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 6196-сонли Фармони мазмун моҳиятини ходимларга тушунтириш, маҳаллаларда “Хавфсиз хонадон” ва “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида ишлаш механизмини жорий қилиш, ҳуқуқ-тартибот масканлари профилактика инспекторларининг хизмат ва турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш, ходимларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш, улар онгида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурч” деган ғояни сингдиришдан иборат.

Ўтказилган учрашувда, бошқарма бошлиғи ҳар бир профилактика инспектори билан Ички ишлар вазирлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида билдирилган эътирозлар, берилган топшириқ ва кўрсатмалар, шунингдек Фармон мазмунидан келиб чиқиб, ходимларнинг иш самарадорлигини ошириш борасидаги режалари, “Хавфсиз хонадон” ва “Хавфсиз ҳовли” тамойилини жорий этишнинг механизмларини бирма бир тушунтириб берди.

Text to speech