Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурчимиз” деган ғоя асосидаги навбатдаги учрашув Жондор тумани ички ишлар бўлими профилактика инспекторлари билан ўтказилди.
Аввал хабар берганимиздек, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев, вилоятнинг барча шаҳар ва туман ички ишлар органларига бориб, жорий йилнинг 26 март куни Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов ҳамда Президент маслаҳатчиси ўринбосари Дониёр Қодиров раислигида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, масъул раҳбарлар иштирокида профилактика инспекторлари билан учрашиб, улар билан юзма-юз самимий мулоқот қилмоқда.
Бунда асосий эътибор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 март кунидаги "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 6196-сонли Фармони мазмун моҳиятини ходимларга батафсил тушунтириш, маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳақиқий посбонлари профилактика инспекторлари билан биргаликда маҳаллаларда “Хавфсиз хонадон” ва “Хавфсиз ҳовли” тизимида ишлаш механизмларини жорий қилишнинг имкониятлари ва мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш, ҳуқуқ-тартибот масканлари профилактика инспекторларининг хизмат ва турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш, ходимларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш, улар онгида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурчимиз” деган ғояни сингдиришга қаратилмоқда.
Бу каби тадбирлар барча шаҳар ва туман ички ишлар органларида ўтказилиши белгиланган бўлиб, босқичма-босқич амалга оширилмоқда.