Вилоят 3-секторига қарашли Шофиркон туманида "оилабай" тизим асосида амалга оширилаётган манзилли тадбирлар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 17-18 июнь кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида республика бўйлаб маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги камчиликларни бартараф қилиш, даромади кам оилаларнинг ишсиз аъзоларини тадбиркорликка жалб қилиш орқали уларни иш билан таъминлаш, аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, ҳар бир оилани иқтисодий ривожлантириш, уларнинг даромадларини ошириш борасида берган топшириқлари ижросини таъминлаш ҳамда “Аёллар”, “Ёшлар” ҳамда “Темир дафтар” ларга киритилган аҳоли билан индивидуал иш олиб бориш, аҳолини қийнаб келаётган долзарб муаммоларни бартараф этиш мақсадида Бухоро вилояти ҳокимининг алоҳида фармойиши қабул қилинди.
Ушбу фармойиш асосида Шофиркон туманининг 50 та маҳаллаларида вилоят 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ва вилоят 3-сектор ишчи гуруҳи аъзолари раҳбарлигида ишчи гуруҳлар томонидан хатлов ишлари бошлаб юборилди.
Тадбир бошидан ҳозирги кунга қадар "Оилабай" олиб борилаётган сўровномалар натижасида меҳнатга лаёқатли иш билан банд бўлмаган фуқароларнинг 402 нафари дуга усулида, 206 нафари енгил конструкцияли иссиқхона қуриб беришда амалий кўмак сўради.
Касб ҳунарга ўқиш истаги борлар 79 нафарни, 3872 нафар фуқаролар қора мол олиш, 6668 нафар фуқаролар қўй ва эчки олиш, 3998 нафар фуқаролар товуқ олиш, 6492 нафар фуқаролар асалари олиш, 172 нафари эса мева сабзавотларни сақлашга мўлжалланган музлатгич қуриш, 25 нафар фуқаролар мини трактор олиш, 138 нафар фуқаролар хизмат кўрсатиш устахоналарини яратиш истагини билдирдилар.
Мазкур сўровнома натижалари мониторинг қилиниб чуқур таҳлил қилинган ҳолда, масалаларнинг туман, вилоят ва республика даражасида ҳал этилишига қараб тоифаларга ажратилди ва алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, вилоят 3-сектор раҳбари томонидан алоҳида назоратга олинди.
“Оилабай” иш жараёнида ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви, табий газ ва электр таъминоти билан боғлиқ ижтимоий масалалар, шунингдек уй жой ва шунга ўхшаш бир қатор муаммолар борлиги ҳам аниқланиб, ушбу муаммоларни бартараф этиш бўйича ҳам мутасаддилар билан келишиб олинди.
Бу каби тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида изчиллик билан амалга ошириб келинмоқда.