16 Апрел 2021 йил 628

Вилоят прокурори Махмуд Истамов ва Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиевлар Бухоро туманида содир бўлган мудҳиш қотиллик жиноятини кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилдилар.

Жорий йилнинг 14 апрель куни соат 22:15 ларда, Бухоро тумани, Дехча маҳалласида яшовчи, 1970 йилда туғилган И.Ш. қўшниси, 1959 йилда туғилган Р.Н.нинг яшаш хонадонига бориб ўзаро келишмовчилик натижасида, Н.Р. ва унинг ўғли 1985 йилда туғилган Р.Ф.лар билан жанжаллашиб, ўзи билан олиб борган ошхона пичоғи билан Н.Р. нинг чап томон бўйин соҳасига бир маротаба ва ўнг томон қўлтиқ остига икки маротаба, шунингдек, унинг ўғли Ф.Р.нинг ҳам қорин қисмига бир маротаба уриб, ота болага оғир тан жароҳати етказган.

Натижада ота бола Н.Р. ва Ф.Р.лар олган тан жароҳати билан РШТЁИМ Бухоро филиалига ётқизилган.

Кўрсатилган муолажаларга қарамасдан Н.Р. РШТЁИМ Бухоро филиалининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан И.Ш. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25,97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб,  гумон қилинувчи Жиноят Процессуал Кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган ҳолда, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 16 апрель куни Бухоро вилояти прокурори Махмуд Истамов ва Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиевлар томонидан, туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, мутасадди идоралар масъуллари, маҳалла раиси ва унинг ўринбосарлари, ушбу маҳалланинг қишлоқ ва кўча вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида жиноят содир қилган шахс ва жабрланувчилар истиқомат қилаётган  “Дехча” маҳалласида мазкур жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари, маҳалла ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар, профилактик тадбирларни жойига чиқиб ўрганиб, жиноят муҳокамасини ўтказдилар. 

Муҳокама жараёнида маҳалла мутасаддилари ва ҳуқуқ тартибот маскани профилактика инспекторининг маҳаллада ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни барвақт олдини олиш борасида амалга ошираётган профилактик тадбирлари ва уларнинг натижалари юзасидан ҳисоботлари тингланиб, масъуллардан мазкур жиноятнинг сабаблари ва унинг келиб чиқишига омил бўлган шарт-шароитлар юзасидан фикрлар эшитилди.

Вилоят прокурори ва Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан ушбу маҳаллада жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида маҳалла мутасаддилари, профилактика инспектори, туман Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими мутасаддилари ва ички ишлар бўлими томонидан амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, мазкур жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари бирма бир таҳлил қилинди.

Муҳокама якунида раҳбарлар томонидан ушбу маҳаллада, шунингдек, туманнинг қолган барча маҳаллаларида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида чора-тадбирлар белгилаш, маҳаллабай ва хонадонбай иш тартибини жорий қилиш, “Хавфсиз хонадон” ва “Хавфсиз ҳовли” тизими бўйича кенг кўламли профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш борасида туман сектор раҳбарлари, тааллуқли идоралар ҳамда маҳалла масъулларига аниқ ва манзилли топшириқлар бериб, бунда кенг жамоатчилик билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш, маҳалла фаоллари, қишлоқ ва кўча вакиллари, нуроний отахон ва онахонларни жалб этиш лозимлиги уқтирилди.

Text to speech